Aто гуруҳи ва Жавоҳир Содиқовдан кутилмаган совға

Сана: 16.01.2018 3441

Aто гуруҳи ва Жавоҳир Содиқовдан кутилмаган совға

Болалар гуруҳи ва Тоҳир Содиқовни қўшиқларини тингламаган мухлис бўлмаса керак. Хонанданинг ҳар бир таронаси тингловчилар қалбидан муносиб ўрин эгаллаган. Тоҳир Содиқовнинг шлягер композицияларидан бири Ато гуруҳи ва Жавоҳир Содиқов томонидан қайта талқинда куйланди. "Эсингдами сени" номли қўшиқ маълумки, халқимиз севиб тинглайдиган, йиллар ўтса-да тингловчиларини йўқотмаган қўшиқлардан бири саналади. Ўйлаймизки, бу мусиқий асарнинг янги талқини ҳам мухлисларга манзур келади.
Қўшиқ муаллифларини эслатиб ўтамиз, тарона сўзи ва мусиқаси Тоҳир Содиқов ҳамда Хусан Содиқовга тегишли. Янгича сайқал эса Шуҳрат Назармуҳаммедов томонидан ишланган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol