Райҳоннинг концерт дастурига оз қолди

Сана: 30.01.2017 3109

Райҳоннинг концерт дастурига оз қолди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон ҳозирда яқинлашиб қолган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик кўрмоқда. У янги қўшиқлар яратиш билан бирга дастурда тақдим этиладиган рақслар устида ҳам тиним билмай ишламоқда. Маълумки, Райҳон ҳар йили  концерт дастурида ўзининг кутилмаган рақслари билан томошабинларни лол қолдириб келади. Бу  йил ҳам у аввалгиларига ўхшамаган трюкларни намойиш этишни режалаштирган. 

Райҳоннинг концерт дастурига оз қолди

Бунда унга доимий ҳамкори, дўсти, маҳоратли  хореограф Эля  яқиндан кўмак бермоқда. Мазкур жараён ўта қизиқарли ва ўзига яраша қийинчилик билан ўтаётганини хонанда ижтимоий тармоқларда жойлаштириб бораётган видеолавҳалардан ҳам кўриш мумкин. Қизиқ, Райҳон бу йил концертида қандай рақсларни намойиш этар экан? Буни албатта дастурни кузатиб билиб оламиз. Ҳозирча янгиликларимизда кузатишда давом этинг.

Райҳоннинг концерт дастурига оз қолди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol