“Эътироф-2013” тақдирлаш маросими

Сана: 14.12.2013 5338

20-декабрь соат 17:00 да муҳташам “Истиқлол” санъат саройида санъат, кино, театр ва спорт соҳасида улкан муваффақиятларга эришганлар учун топшириладиган “Эътироф-2013” мукофотини тантанали топшириш маросими ўтказилади. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари Вазирлиги, “Ўзбеккино”, “Ўзбектеатр”, “Ўзбекнаво” бирлашмалари, Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси, Ўзбекистон “Ёзувчилар” уюшмаси, “Ўзбекрақс”, Бастакорлар кенгаши ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ташкил этилади.

Мукофотни топшириш маросимида 22 та номинация бўйича ғолиблар аниқланади. Хусусан, “Энг яхши Миллий мумтоз ижрочиси”, “Энг яхши эстрада ижрочиси”, “Энг яхши опера ижрочиси”, “Энг яхши рақс ва балет”, “Энг яхши бастакор”, “Энг яхши театр режиссёри”, “Энг яхши театр актёри”, “Энг яхши театр актрисаси”, “Йилнинг энг яхши спорт устаси”, “Йилнинг энг яхши тренери”, “Спорт маликаси”, “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси”, “Энг яхши телелойиҳа”, “Энг яхши радиолойиҳа”, “Йилнинг энг яхши рассоми”, “Йилнинг энг яхши дизайнери”, “Энг яхши амалий санъат устаси”, “Энг яхши кинорежиссёр”, “Йилнинг энг яхши кино актёри”, “Йилнинг энг яхши кино актрисаси”, “Энг яхши бадиий асар” каби номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланади.

“Эътироф-2013” тақдирлаш маросими

Мукофот топшириш маросими спорт усталари; кино, эстрада, балет ва бошқа турдаги санъат юлдузлари иштирокида тантанали тарзда ўтказилади.

 

“Истиқлол” санъат саройига кириш соат 16:00 гача амалга оширилади.

 

Барча иштирокчиларга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol