УМИД ШАХОБОВ ШИЖОАТ БИЛАН ИЖОДГА КИРИШДИ

Сана: 29.04.2014 1043

Шу кунгача бироз муддат танаффусда бўлган истеъдодли хонанда Умид Шахобов мухлислари эътиборига кетма-кет равишда янги ижод намуналарини тақдим этиш билан яна ижод оламига шўнғиди.

Хонанда бир эмас, икки эмас нақд учта янги видеоклипни ҳозирлаб қўйган экан. Биринчилар қаторида эса “Кўзлари мовий” деб номланган янги қўшиққа ишланган янги видеоклип бугун сайтимизда премьера қилинмоқда. Мазкур қўшиқ Тоҳир Муҳаммад сўзи ва Саидумар Имомхўжаев мусиқаси ҳамда аранжировкаси билан яратилган.

Видеоклипни истеъдодли режиссёр Шуҳрат Мавлонов тасвирга олган. Мазкур клип сизга ҳам манзур келиши аниқ.

Умид Шахобов айни кунларда тинимсиз изланиш ва янгилик яратиш билан банд. Негаки, хонанда яна иккита янги шўх таронани ҳозирламоқда. Бу гал ҳам Тоҳир Муҳаммад сўзи ва Саидумар Имомхўжаев мусиқаси ва аранжировкаси билан тайёрланмоқда.

Хонандага ижодий парвозлар тилаб, янги тарона ва унга ишланган янги видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol