Жўшқин ижодни бошлаган Афсонадан “Қизил олма” тарона премьераси

Сана: 18.05.2015 2856

Катта саҳнага қадам қўйганига бир неча йиллар бўлган бўлса-да, орада бироз муддат танаффус қилган Афсонанинг мухлислари ижодини давом эттиришини сўраб севимли хонандаларига бир неча бор мурожаат этишган ва уларга жавобан, вақти келиб яна жўшқин ижод қилишини ваъда қилган экан. Орадаги танаффус эса келгусидаги режалар учун замин тайёрлаган бўлса ажабмас. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали Афсона янги қўшиғини премьера этаркан, мухлисларининг ишончини оқлашга умид қилмоқда. “Қизил олма” номли тарона яратилишида хонанда Бобур Бобомурод шеъридан фойдаланган.

Жўшқин ижодни бошлаган Афсонадан “Қизил олма” тарона премьераси

Мақсуд Бекмуродов эса мусиқага сайқал бериш ишларини бажарган. Радиомухлислар томонидан илиқ кутиб олинган мазкур тарона учун яқин кунларда видеоклип суратга олиш бошлаб юборилади. Клип “9999” студияси томонидан яратилиши режалаштирилган. Кузатиб боринг ва Афсонанинг янги ижод намунасига баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol