Ҳадичадан янги клип премьераси «Оҳ юрак»

Сана: 12.09.2016 521

Ҳадичадан янги клип премьераси «Оҳ юрак»

Истеъдодли хонанда Ҳадича яқиндагина «Оҳ юрак» қўшиғи учун видеоклип тасвирга олдиргани ҳақида маълумот берган эдик. Ҳозирда мазкур видео асар тайёр бўлди ва бугунги айёмга туҳфа сифатида мухлислар эътиборига ҳавола қилинмоқда.

Исраил Исмаилов режиссёрлигида яратилган бу клипда хонанда бир неча образларда намоён бўлган. Бу образларни яратишда у стилист-визажист Рената Искандарова билан ҳамкорлик қилган.

Айни дамда яна бир нечта янги қўшиқ ва клиплар устида қизғин иш олиб бораётган хонанданинг «Оҳ юрак» клипига ҳозироқ баҳо беришингиз мумкин. Яратилаётган янги ижод маҳсуллари ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил маълумот бериб ўтамиз. Марҳамат томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol