Сардор Раҳимхон мухлислари учун кутилган янгилик

Сана: 10.04.2014 1736

Шу кунларда кўпчиликнинг тилидан тушмаётган “Дўст”, “Чақачум” тароналари муаллифи Сардор Раҳимхон ижодидаги янгиликлар билан бўлишди. 6-7 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида муваффақиятли ўтказилган концерт дастурининг DVD диски тайёр ҳолатга келди. 

Узоқ кутилган ва шов-шувларга сабаб бўлган мазкур дастур 2 кунгина ўтказилганлиги боис кўпчилик мухлислар ташриф буюра олмаган бўлсалар, эндиликда концерт нафасини ҳис қилишлари учун имкон пайдо бўлди. Шу кундан эътиборан концерт дастурининг DVD дискини қўлга киритишингиз мумкин. Биз маълум қилган кутилмаган чиқишлар-у ажойиб саҳна кўринишларига ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз.

Сардор Раҳимхон янги аудиоальбом ҳам тайёр бўлганлигини маълум қилди. 18 та тарона жой олган мазкур альбомни ҳам қўлга киритиб, концертда янграган барча янги қўшиқлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Сардор Раҳимхон апрель ойининг сўнггида Республикамиз вилоятлари бўйлаб гастроль сафарини бошлайди. Мазкур гастроль концерт дастурлари ҳам пойтахтдаги каби омадли тарзда ўтишига ишонамиз. Бу борада ҳонандага фақат куч-ғайрат тилаймиз! 

Ундан аввал эса Сардор Раҳимхон 2 та қўшиғига клип суратга олишни режалаштирмоқда. Ҳозирча айнан қайси тароналарга видеоклип суратга олиниш аниқланмаган бўлса-да, Наримон Султонхўжаев ва Тимур Примқулов билан ҳамкорлик қилиш мўлжалланган. Яқин кунларда бу ижодий янгиликка ҳам ойдинлик киритамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol