Хива шаҳрида янги барпо этилган Темир йўл вокзалининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Сана: 04.12.2018 2399

Хива шаҳрида янги барпо этилган Темир йўл вокзалининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Хоразм вилояти, Хива шаҳрида Ҳурматли юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги барпо этилган Темир йўл вокзалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда пойтахтдан 350 нафар меҳмонлар ҳамда 1200 зиёд маҳаллий томошабинлар иштирок этди. Меҳмонларни фольклор жамоалари, филармония, мақом ансамбли аъзолари тантанали қаршилади.

Хива шаҳрида янги барпо этилган Темир йўл вокзалининг очилиш маросими бўлиб ўтди

 

Тадбирнинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов нутқ сўзладилар. Шунингдек, бир қатор хорижлик меҳмонлар ва ёшлар сўзга чиқиб, ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон санъат усталари, хусусан Оғабек Собиров, Юлдуз Турдиева, Малика Эгамбердиева, Шуҳрат Воҳидов, Алишер Файз каби бир қатор таниқли эстрада хонандалари, ёш ижодкорлар ҳамда Сабо рақс ансамбли иштирокида концерт дастури тақдим этилди. 
Шундан сўнг, барча меҳмонлар "Ичан Қалъа" томон йўл олишди. Йўл бўйлаб фольклор жамоаларининг бетакрор ижролари меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди.

Хива шаҳрида янги барпо этилган Темир йўл вокзалининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol