“Отамдан ёдгорим онам” таронасига видеоклип тасвирга олинди

Сана: 04.07.2016 950 қайноқ

“Отамдан ёдгорим онам” таронасига видеоклип тасвирга олинди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, яқиндагина намойиш этилган ва энг таъсирли тарона деб таъриф берилаётган “Отамдан ёдгорим онам” деб номланган қўшиғига видеоклип тасвирга олиш ишларини якунлади.

“Отамдан ёдгорим онам” таронасига видеоклип тасвирга олинди

Мазкур тарона учун суратга олинган видеоклип актёр Алишер Узоқов режиссёрлигида  яратилмоқда. Хонанданинг сўзларига қараганда, Алишер Узоқов мазкур клипнинг режиссёри бўлибгина қолмай, бош ролни ҳам ўзи ижро этган. Клипнинг сценарий муаллифи ҳам айнан Алишер Узоқовдир.

“Отамдан ёдгорим онам” таронасига видеоклип тасвирга олинди

Аслида бу қўшиқ актёрни жудаям таъсирлантирган ва кўнглига яқин олган қўшиқларидан бирига айланган. Шу сабаби унинг ўзи бу композициянинг клипига режиссёрлик қилди. Тасвирчи Рустам Муродов. Видеоклипни тасвирга тушириш ишлари 2 кун давом этди. Жазирама иссиқ бўлишига қарамай, ижодкорлар ўз ишларини қойилмақом қилиб бажаришди. Буни албатта клипни кўриб, ўзингиз яна бир бор баҳо беришингиз мумкин бўлади. Шундай экан, ҳозирда тасвирга тушириш майдончасидан юборилган фотосуратлардан баҳра олинг ва клипни кутиб қолинг.

“Отамдан ёдгорим онам” таронасига видеоклип тасвирга олинди

“Отамдан ёдгорим онам” таронасига видеоклип тасвирга олинди

“Отамдан ёдгорим онам” таронасига видеоклип тасвирга олинди

“Отамдан ёдгорим онам” таронасига видеоклип тасвирга олинди

“Отамдан ёдгорим онам” таронасига видеоклип тасвирга олинди

“Отамдан ёдгорим онам” таронасига видеоклип тасвирга олинди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol