ЁҚУББЕК МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИГА ҚАЙТА-ҚАЙТА МУРОЖААТ ЭТМОҚЧИ

Сана: 02.04.2014 4747

Ёшлар орасида машҳур бўлиб бораётган Ёқуббек Қудратов яна янги таронасини тақдим этди. “Ҳур қиз” деб номлаган қўшиқ 2 апрел куни соат 17:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойиҳасида жаранг сочди. 

 

Қўшиқни тинглаган мухлислар “Ҳур қиз”га юқори баҳо беришди. Кўплаб тингловчилар эса тўғридан-тўғри жонли эфирга боғлана олишмаётганидан афсусланди. Шундай бўлса-да, тарона жуда ёққанлигини билдириб, тўхтовсиз СМСларини жўнатиб туришди. 

“Ҳур қиз” қўшиғи маъно ва мазмун жиҳатидан юқори баҳога лойиқ. Ўзбекистон халқ шоири, элимизнинг булбулзабон куйчиларидан бири Муҳаммад Юсуф шеърига ёш ижодкор Шерали Файзуллоҳ мусиқа басталаган бўлса, Аҳмад Хожиматов мусиқий сайқал бериб, таронанинг янада жарангдор ва мунгли чиқишида беқиёс ҳисса қўшган. Кўплаб тингловчиларнинг фикрига кўра тарона айнан сокин йўналишда куйлангани билан қалбга тез етиб боради. Дилингиздаги нозик торларни чертиб, бир дам бўлсин хаёллар оғушига олиб кетади.  

 

Айни дамда хонанда кетма-кетликда қўшиқ яратиш тараддудида. Бу кетма-кетликнинг биринчи нишонаси  “Мажнунтол” дея номланади. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Шоҳжаҳон Эргашовга тегишли. Мусиқий сайқални Аҳмад Хожиматов бермоқда. Тез кунларда таронани тинглаш имкониятига ҳам эга бўласиз. Бу гал хонанда қўшиқни кўтаринки кайфият бағишлайдиган йўналишда куйлашга қарор қилган. Шунингдек, мазкур қўшиққа тез фурсатда клип суратга олиш ҳам кўзда тутилмоқда. 

Ёқуббек Қудратов 2014-йил репертуаридаги қўшиқларнинг кетма-кетлигидан бохабар этди. Унинг таъкидлашича, севимли шоири Муҳаммад Юсуфнинг ижодига қайта-қайта мурожаат этиб, уч-тўрта қўшиқларида айнан Муҳаммад Юсуфнинг шеърларини куйлашга аҳд қилган. Демак, тароналар ҳам кутилганидан аъло даражада бўлиши шубҳасиз. Зеро, элимиз ардоғидаги шоирнинг ижоди барчага манзур. 

Тез кунларда эса Ёқуббек Қудратовнинг “Мажнунтол” қўшиғи ва унга ишланган клип премьерасини қарши оласиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol