Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг узоқ кутилган видеоклип премьераси санасини эълон қилди

Сана: 27.03.2014 1871 қайноқ

Кетма-кет янги қўшиқлар ва видеоклиплар тақдим этишдан чарчамаётган Улуғбек Раҳматуллаев “Ўзбегим Таронаси” радиоси меҳмонига айланди. 

Ушбу ташрифнинг асосий сабаби яна бир янги таронани тақдим этишдир. Барча тингловчилар ва мухлислар томонидан узоқ кутилган “Нега маъюссан?” қўшиғи расмий равишда премьера қилинди.

Айтиш керакки, Улуғбек Раҳматуллаев радиостанцияга совғалар билан кириб келди. Яқинда маълум қилганимиздек, унинг 2013-йилги концерт дастурининг DVD диски ҳамда янги аудиоальбом сотувга чиққанди. Улуғбек Раҳматуллаев ана шу дисклардан радиога ҳамда сайтимиз жамоасига совға тариқасида туҳфа этди. 

Тарона премьерасидан аввал бошловчи Дилмурод Ғуломов Улуғбек Pаҳматуллаевга бир қатор саволлар билан мурожаат этди. Қизиқарли ўтган суҳбат давомида Дилмурод Ғуломов ижтимоий тармоқлар орқали Улуғбек Раҳматуллаевга ҳонандалар томонидан йўлланган саломларни етказди, шунингдек, шу вақт давомида саволлар сони тинмади. Турли мавзуларда берилган саволларга Улуғбек Раҳматуллаев тезкорлик билан жавоб берди. Романтик руҳда тайёрланган тарона матни Аҳад Қаюмга тегишли, мусиқа муаллифи эса Нодирбек. Аранжировка Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган. Таронани тинглаб туриб, беихтиёр қалбингизни гўзал туйғулар чулғаб олади. Улуғбек Раҳматуллаев ушбу таронани яратишида янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган келин-куёвлар ўз никоҳ кечаларида мазкур тарона садолари остида илк рақсларини ижро этишларини чин дилдан ният қилган экан. Яқин орада мазкур тарона келин-куёвлар учун тўй маросимининг сокин мадҳиясига айланса, ажаб эмас. Тарона видеоклипи ҳам айни пайтда тайёр ҳолатда. Тимур Примқулов суратга олган клип 3 ой давомида тайёрланди. Таронанинг видеоклипи инсонга романтик кайфият баҳш этиши аниқ. Сабаби ўз ўрнида қўлланилган компьютер графикаси клипнинг таъсирчанлигини янада оширишга хизмат қилган. Улуғбек Раҳматуллаев мазкур видеоклипнинг премьераси 1-апрель куни биринчилардан бўлиб сайтимизда ўтказилишини расмий равишда эълон қилди. Демак, 1-апрель Улуғбек Раҳматуллаевдан янги клип премьерасини ўтказиб юборманг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol