Қисқа фурсатда тингловчилар эътиборини қозонган тарона

Сана: 07.04.2016 2531

Май ойида ўтказиладиган “Ҳар кунинг улуғ неъмат” номли концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бораётган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг бир неча кун олдин тақдим этган “Фаридам” қўшиғи мухлислар орасида қисқа фурсатда оммалашишга улгурди.

Қисқа фурсатда тингловчилар эътиборини қозонган тарона

“Омон-омон” таронаси ҳали ҳамон хит тароналар қаторида турганига қарамай, “Фаридам” қўшиғи ҳам тингловчилар қалбига кириб бормоқда. Барчага манзур бўлаётган мазкур тарона нафақат халқимизга, балки, қўшиқ бағишланган мухлиса учун ҳам ажойиб туҳфа бўлди. Сиз бу таронани тинглашга улгурдингизми? Унда ўз фикрларингизни билдиринг. Ҳали тингламаганлар бўлса, унда композицияни ҳозироқ тинглаб, баҳо беринг.

Қисқа фурсатда тингловчилар эътиборини қозонган тарона

Эслатиб ўтамиз, тез кунда “Фаридам” қўшиғига ишланган видеоклип омма эътиборига сайтимиз орқали ҳавола этилади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol