Жамшид Абдуазимов энг яхши клип ғояси учун қимматбаҳо совға улашишга тайёр

Сана: 25.03.2014 3779 қайноқ

25-март санаси соат 18:00 да “Ўзбегим Таронаси” радиосига Жамшид Абдуазимов кириб келди. Асосий сабаб эса янги таронани тингловчиларга тақдим этиш.

Одатдагидек, “Премьера” лойиҳасида унинг янги “Билмадим” номли таронаси илк марта янгради. Ижодкорнинг маълум қилишича, Алишер Таир ғояси асосида яратилган тарона ўзига ҳам маъқул бўлган. Аранжировка муаллифи эса Жасур Бадалбоев. Премьерадан аввал Жамшид Абдуазимов ҳаяжонда эканлигини билдириб ўтди. Шу тариқа бошловчи Жамшид Хожиниёзов билан бирга олиб борилган “Премьера” лойиҳасига старт берилди. Тарона янгарагач, тингловчилар томонидан уларнинг фикрлари қабул қилинди. Кўпчилик Жамшид Абдуазимовнинг овозини радио орқали тинглаб турганидан мамнун эканлигини билдирди. Тингловчилар таронанинг мусиқаси ва матни ўзаро мутаносиб тарзда мос эканлигини айтишди. Бир овозда барчага тарона маъқул дея эълон қилинди. Суҳбат давомида Жамшид Абдуазимов айни вақтда катта шиддат ва иштиёқ билан ижодга асосий вақтини ажратаётганлигини айтиб ўтди. Куннинг бошланиши спорт машғулотлари билан тренажёр залида бошланса, кундуз куни ҳам вокал, ҳам рақсдан сабоқ олаётган экан. Ҳонанда 3 ой ичида нақд 12 кг вазндан ҳалос бўлганлигини ҳам қўшимча қилди. Бу ҳаммаси эмас, Жамшид Абдуазимов шунингдек, гитара чалиш борасида ҳам профессионал мураббий билан машғулотлар олиб бормоқда. Унинг бу саъи-ҳаракатлари ижодида намоён бўлаётганлигини кўплаб мухлислари тасдиқласа ажаб эмас. Суҳбат жараёни ана шундай қизиқарли маълумотлар билан биргаликда мароқли тарзда ўтказилди. 

Жамшид Абдуазимов тақдим этган “Бевафо” номли таронасига клип ҳам суратга олинишини маълум қилди. Мухлислар учун эса ажойиб янгилик. Жамшид Абдуазимов мазкур таронага клип ғояси, сценарийси учун сиз азиз мухлислар ўртасида кичик танлов эълон қилмоқда. Яъни таронани тинглаган ҳолда ўзингиз тасаввур қилган клип сюжетини қоғозга туширган ҳолда ҳонанданинг маъмури билан боғлансангиз кифоя. Агар сизнинг ғоянгиз ҳонандага маъқул бўлса, сизни қимматбаҳо совға кутмоқда. Шахсан Жамшид Абдуазимовнинг ўзи ушбу совғани ғолиб мухлисга тақдим этишга ваъда берди. Демак, сиз учун ажойиб имконият! Ҳозирнинг ўзида сайтимиз орқали таронани тингланг ва ғоянгизни қоғозга туширишни бошланг! Сизга омад ёр бўлсин! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol