Отабек Муталҳўжаевдан "Соғлом бола" таронаси.

Сана: 18.03.2014 1842 қайноқ

Баҳорий хуш кайфият айни пайтда барча ижодкор ва хонандаларимизни янада илҳомлантирмоқда. Шу боис янги-янги қўшиқларнинг кети узилмаяпти.

Ҳар куни янги тарона қайноқ янгилик сифатида жаранг сочмоқда. Худди шунингдек ёшларнинг севимли хонандаси Отабек Муталхўжаев ҳам 2014 йил “Соғлом бола йили” муносабати билан “Тантана” болалар ансамбли билан биргаликда “Соғлом бола” номли қўшиқ куйлади.
Ўзбекситонда хизмат кўрсатган журналист Тоҳир Муллабоев сўзи, Шухрат Зокиров мусиқаси асосида яратилган ушбу таронанинг премъераси 18 март куни соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосида бўлиб ўтди. Кўп сонли мухлислар таронани иллиқ кутиб олишгани ва мазкур қўшиқ хонанда фаолиятида ўзгача бир янгилик эканлигини таъкидлаб ўтилди. Дарҳақиқат, қўшиқ болакайларнинг ширали овози билан юракларга беғубор туйғуларни баҳш этди. 
Яна бир қайноқ янгилик! Хонанда “Соғлом бола” қўшиғига клип суратга олиш арафасида. Унда асосан болалик ва ўсмирлик паллаларининг турли даврлари акс эттирилади. Шунингдек, ижодкор  ёш оила сифатида актриса Севара Солиева ҳамда унинг турмуш ўртоғи Мамуржон Султоновларга роль ижро этиш таклифини билдириш истагида. Ёши улуғ онахон образида эса истеъдодли актриса Муяссар Бердиқуловани кўришингиз мумкин бўлади. Балки клипда яна кўплаб машҳур юлдузларимиз ҳам намоён бўлар... Бу ҳақида эса албатта, биринчилардан бўлиб хабар берамиз. Унда бизни кузатишда давом этинг.  

Клип тайёр бўлгунига қадар эса  сайтимиз орқали Отабек Муталҳўжаевнинг янги ижод маҳсулидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol