Беном гуруҳи: Мaбодо

Сана: 06.09.2019 1628 қайноқ

Беном гуруҳи: Мaбодо

 

Санъат оламида муҳаббатли тароналарни маромига етказиб куйлайдиган, мухлислар қалбига яқин бўлган қўшиқлар яратиб, жонли ижроси билан ажралиб турадиган Беном гуруҳининг истеъдодли вакиллари яна бир янги лойиҳага қўл уришди. Бир неча кундан бери улар янги клип устида иш олиб боришмоқда. Бироқ съёмка жараёнлари ва клип ҳақида маълумотларни сир сақлаётган Сарвар ва Комил бошқа бир хушхабарни маълум қилишди. Комилнинг сўзларига қараганда, янги мусиқий асар омма эътиборига ҳавола қилиниш арафасида. Композиция "Мaбодо" деб номланади ва аввалгилари каби хит бўлиши кутилмоқда. Балки, яратилаётган видео асар айнан шу тарона учундир? Нима дедингиз? Агар сиз ҳам биз билан ҳамфикр бўлсангиз, ўз тахминларингизни ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol