Гуласал Абдуллаевадан бараварига икки қўшиқ премьераси

Сана: 26.11.2015 1246

Гуласал Абдуллаевадан бараварига икки қўшиқ премьераси

Ёш ва иқтидорли хонанда Гуласал Абдуллаева бугун ўзининг сўнгги иккита таронасини мухлислар эътиборига ҳавола қилмоқда. Бу қўшиқлар  устоз санъаткор Санобар Раҳмонованинг репертуаридан бўлиб, бири “Сабо келтир”, иккинчиси эса “Бугун байрам” деб номланган. “Сабо келтир” таронасининг матни муаллифи Ҳабибий, “Бугун байрам”  композициясининг сўзи эса Олимжон Холдоров қаламига мансуб. Ҳар иккала мусиқий асарнинг мусиқаси Ғуломжон Рўзибоев, аранжировкаси эса Нодир Ҳафизов томонидан амалга оширилган. Айни дамда сиз бу тароналарни тинглаб баҳо беришингиз мумкин.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol