Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

Сана: 05.04.2016 3942

Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

4-апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Нихол” мукофоти совриндори Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастурининг биринчи куни бўлиб ўтди. Кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинган мазкур дастур  2 қисмдан иборат бўлди. Зал мухлисларга тўла. Бирорта ҳам бўш жойни кўрмайсиз.

Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

Концертни Аҳрор Қўшматов очиб берди. “Норим-норим” қўшиғи билан бошланган дастур номига хонанда ойдинлик киритиб ўтди. Шундан сўнг, “Отам дуоси” номли қўшиқ ижро этилди. “Болалар” номли тарона билан дастур давомланди. Бу композициянинг рақсида жажжи истеъдод эгаларидан ташкил топган “Асал” гуруҳи бўлди.   “Бо бир нарсанг” номли хоразмча қўшиғи томошабинларни “жонлантирди”.  Кўпчиликка таниш бўлган “Сариқ кўйлак” таронаси “Дилноза Ортиқовани рақси билан ташриф буюрганларга янада яхши кайфият улашди. Шундан сўнг “Сен билан” номли сокин, бироқ оҳангида мамнунлик, муҳаббатга тўла таронани куйлаб берди.

Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

Шу пайт саҳнада икки божа пайдо бўлди ва уларнинг илтимосига кўра “Божалар” қўшиғини куйлаб берди. Саҳнада эса раққос йигитлар икки божа билан бирга ажойиб рақсни ижро этишди. Томошабинларни рақсга чорлаган “Қарға” қўшиғи концертга кутилмаган бурилиш ясади. Ҳамма хурсанд рақсга тушиб, хонандани қўллаб-қувватладилар. “Минжиқ” таронаси ижро этилганида “Тумор” рақс ансамблининг қизлари қўшиққа мос замонавий рақсларини тақдим қилишди.

Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

Хонанда шу қўшиқдан кейин бирма-бир ташриф буюрган меҳмон санъаткорларни эълон қилиб, уларга ўз миннатдорчилигини  билдирди. Тошкентда кўплаб мухлис орттиришига сабабчи бўлган ва хонанда учун жудаям омадли келган Манзура билан ижро қилган “Дастингдан”  номли дуэти ҳақида бироз тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, томошабинлар қаторида ўтирган хонандани ушбу дуэтни бирга ижро қилиш таклифини билдирди. Мазкур дуэтдан сўнг “келин ва куёв можароси” кўрсатиб берилди. Бу можаролар “жанг-жанг” қўшиғига уланиб кетди. Кетма-кетликни “Мазалим” ва “Лўппи” (рақсида “Тумор” ансамбли қизлари), “Иби-иби” (рақсида Дилноза Ортиқова) қўшиқлари билан давом эттирди. Дастурнинг биринчи қисмига якун ясалди ва саҳнада барчага таниш бўлган “Наво шоу” кўрсатуви мухлислар билан биргаликда ўтказилди.

Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

Иккинчи қисм устоз санъаткорларнинг “Биринчи муҳаббатим” композицияси билан бошланди. Жонли ижрода куйланган мусиқий асарнинг рақсида Шодиёра Омонова бўлди. Хонанда “Сариқ кўйлак”, “Қизил кўйлак” қўшиқларидан сўнг, талабларга биноан “Кўк кўйлак” таронасини яратди ва бу қўшиқ дастурдан муносиб ўрин эгаллади.  Унга Муборак Қодирова ўз рақси билан янада безак берди. “Уч сўм пул” қўшиғида томошабинлар биргаликда рақсга тушишди.

Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

Сўнг “Ойимсан” (рақсида Ирода Исмоилова), “Кўзларинг жаллод” (рақсида Паризода), “Кечир” (рақсида “Тумор” рақс ансамбли)  қўшиқлари кетма-кет тақдим этилди. “Дермиш” номли сокин тарона эса ҳаётийлиги билан тингловчилар қалбидан жой олди.  Хонанда ҳар йилги анъанага мувофиқ, попури ижро этди. Бироқ бу галгиси бутунлай ўзгача эди. Аввалига мухлислар соғинган устоз санъаткорлар ижросидаги тарона парчаларидан тузилган шўх попури ижро этилган бўлса, кейин Хоразм элининг суйган хонандалари ижросидаги қўшиқ парчаларидан тузилган попури ижро қилинди. Бунда барча мухлислар мириқиб рақсга тушишди.

Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

Концертнинг энг авжига чиққан жойи деб айнан попури ижро этилган жараённи айтиш мумкин.  “Муборак”, “Хазорасп” қўшиқларидан сўнг, барча кутган “Лазги” таронаси билан концерт якунланди. Жами 26 та қўшиқ ижро этилган мазкур концерт дастури ҳақиқатдан ҳам кутилмаган совғаларга бой бўлди. Бунёдбек Саидовнинг бу йилги концерти унинг ҳамма мухлисларига манзур келди. Буни концертдан сўнг мухлисларнинг ўзаро суҳбатларидан билиб олиш қийин эмас эди. Хонанданинг келгусидаги ижодига ва бугунги концерт дастурига омад тилаб қоламиз. Хонанданинг маълум қилишича,  икки кунлик дастур бир бирини такрорламайди. Шундай экан, бугунги дастур ҳам ўзгача бўлиши аниқ. Омад тилаймиз ва кузатишда давом этамиз.

Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил Бунёдбек Саидовнинг “Отам дуоси” номли концерт дастури ҳақида батафсил

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol