Шукурилла Исроиловдан “Шукур шоу” тез кунда

Сана: 18.11.2015 3606 қайноқ

Шукурилла Исроиловдан “Шукур шоу” тез кунда

Ўлкамизга қиш фасли кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Қишнинг изғиринли кунларида қайноқ янгиликларни тақдим этиш учун санъатимиз вакиллари тинмай изланишда. Кетма-кет янги туҳфалар улашиб, халқимизни хурсанд қилиш мақсадида нафақат хонандалар, кино оламининг вакиллари, балки қизиқчилар ҳам кутилмаган совғалар устида иш олиб боришмоқда.

Шукурилла Исроиловдан “Шукур шоу” тез кунда

Бу дунёда кулишни ёқтирмайдиган, ҳазилни қилмаган, дўстлари ёки яқинлари билан латифа айтишмаган инсон бўлмаса керак. Кулгу ва табассум билан инсон қалби янада гўзаллашади. Кулиш ҳаммани қўлидан келади, бироқ кулдириш жуда машаққатли иш саналади. Бу соҳанинг вакиллари ўз касблари қанчалик мураккаб эканини билишади. Ана шундай соҳанинг ёрқин вакилларидан бири Шукурилла Исроилов ҳам халқимизга қишнинг совуқ кунларида кулгу улашиш ниятида 25-26 декабрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида соат 19:00да ўзининг навбатдаги “Шукур шоу” деб номланган концерт дастурини тақдим этади. Мазкур концерт кутилмаган совғаларга бой бўлиши кутилмоқда. Дастур ҳақида янада батафсил маълумотни кутиб қолинг ва бизни кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol