Шаҳзода "Соғиниб" видеоклипини намойиш қилди

Сана: 22.03.2019 128 қайноқ

Шаҳзода "Соғиниб" видеоклипини намойиш қилди

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода "Соғиниб" номли қўшиғи учун видеоклип тасвирга олдирган эди. Ниҳоят барчани бирдек қизиқтирган мазкур клип омма эътиборига намойиш этилди. "Shoxona Creative Group" билан ҳамкорликда яратилган клип режиссёри Беном гуруҳи вакили Сарвар Азимов. Сценарий муаллифи Даврон Муқимов. Ноодатий сюжетни ўз ичига олган видеоасарда хонанда билан бирга Даря Абдулова бош роллардан бирини ижро қилган. Хабарингиз бор ушбу тарона қисқа фурсатда мухлисларнинг севимли қўшиғига айланган. Видеоклип ҳам ана шундай юракка клиплар қаторидан ўрин олиши шубҳасиз. Шаҳзоданинг янги видеоклипини албатта томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol