“Афруз” гуруҳи йигитлари Бали оролида ҳам дам олишга улгурмаяпдилар

Сана: 28.02.2014 2268

Гуруҳ аъзолари Музаффар ва Жамшид, шунингдек Рустам Муродов ижодий сафар билан Малайзияга йўл олишлари ҳақида хабар қилган эдик.

Малайзиядан Бали оролига йўл олган йигитлар таниқли ва ўз ишининг устаси Рустам Муродов билан бир эмас, 2 та таронага клип суратга олиш ишлари билан банд. Гўзал ва бетакрор табиатга эга масканда ижод билан бирга дам олишни ҳам ният қилган “Афруз” гуруҳи куни кеча интернет тармоғи орқали боғланганимизда, ҳозирча фақат суратга олиш ишлари билан банд бўлаётганликларини маълум қилишди. Гуруҳ йигитлари Бали оролидан бизга суратга олиш жараёнидан фотосуратларни тақдим этишди. Суратларда кўриб турганингиздек, ҳақиқаттан ҳам экзотик табиатда суратга олинаётган клип ўзгача ва гўзал тасвирларга бой бўлиши ваъда қилинмоқда. Айни вақтда кўплаб тингловчилар эътиборига тушган “Шалола” ҳамда яна бир янги таронага клип суратга олиняпди. Баҳорнинг дастлабки кунларида тақдим этилиши кутилаётган янги қўшиқ “Ла ла ла” дея ном олди. Тарона ритми аввалги хит тароналар жўшқинлиги каби шўх навога эга, шунинг учун ҳам тингловчилар қалбидан тезда жой олиши шубҳасиз. Айни вақтда Бали оролидаги барча ижодкорларга ёқимли ҳордиқ тилаб қоламиз! 

"Афруз" гуруҳи йигитлари томонидан сайтимиз учун махсус Бали оролидан жўнатган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol