“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Сана: 11.11.2015 3501

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Жорий йилнинг 16-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги” бўлиб ўтади. “Ёшлар ҳафталиги” “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси томонидан ташкил этилади.

 

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Унда олий ўқув юртларида фан, таълим, маданият ва санъат йўналишларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар, давлат мукофоти, номдор стипендия соҳиблари, ижтимоий фаол ёшлар, санъат ва маданият намояндалари, таниқли илм-фан арбоблари, кино ва мода йўналишида ижод қилаётган хорижий экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этадилар.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

“Ёшлар ҳафталиги” – бир неча йўналишдаги, турли мавзуларни ўзида қамраб олган йирик лойиҳалардан иборат бўлиб, у талаба-ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга, уларни мустақил фикрлашга, ўз ҳаётий позицияси ва қатъий эътиқодига эга баркамол авлодни шакллантиришга, ёш авлоднинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш ва рағбатлантиришга, талабалар ўртасида ўзаро илмий-ижодий ҳамкорлик муҳити, дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришга, ёшларни мамлакатимиздаги ислоҳотларда етакчи куч сифатида ўзини намоён этиш ва янги марралар сари руҳлантиришга хизмат қилади.

 

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Жорий йилда илк маротаба ташкил этилаётган “Ёшлар ҳафталиги” доирасида:

  1. Қисқа метражли фильмлар фестивали;
  2. Мода ва дизайн фестивали;
  3. Талабалар театр студиялари фестивали;
  4. “Қувноқлар ва зукколар” танлови;
  5. “Тафаккур синовлари” танловининг финал босқичи;
  6. “XXI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остидаги илмий-амалий конференция;
  7. “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими каби тадбирлар ташкил этилади.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Мазкур танловда жамоалар ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасасида яратилган шароитлар, илм ва ижод, малака бўйича изланишлар учун яратилган имкониятлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, мутахассисликлари бўйича олган билимларини кўргазмали воситалар орқали намойиш этиб, ижтимоий-сиёсий билимларини синовдан ўтказадилар.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ташаббуси билан “XXI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остида ёш олимлар ва талабаларнинг илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Мазкур конференциядан кўзланган мақсад – фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, замонавий маданият, иқтисодиёт, техника ва технология ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш, ёш олимларнинг инновацион ғоя ва ишланмаларини амалиётга татбиқ қилишдан иборат.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Шунингдек, ҳафталикнинг ёрқин лойиҳаларидан бири – Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросимидир.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Жорий йилда иккинчи маротаба ўтказилган мазкур танловга,

“Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”,

“Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”,

“Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик”,

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

“Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича 500 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушди. Танлов ғолиблари ҳафталик давомида интернет фойдаланувчилари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланиб, уларни такдирлаш кўзда тутилган.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Келгусида анъанавий тарзда ташкил этилиши режалаштирилган талабалик олтин даврининг ёрқин таассуротларини ўзида акс эттирган “Ёшлар ҳафталиги” ёш санъат усталарининг гала-концерти билан якунланади.

“Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги”

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol