“POPCORN SHOU” янги йил галаконцерти

Сана: 02.11.2015 1425 қайноқ

“POPCORN SHOU” янги йил галаконцерти

23-24 декабрь кунлари,  соат 19:00 да “Истиқлол” санъат саройида “POPCORN SHOU”  гала концерти бўлиб ўтади. Мазкур дастурда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Шаҳзода, Улуғбек Раҳматуллаев, Шоҳруҳхон, Сардор Раҳимхон, Манзура, Зиёда, Муниса Ризаева, Сарвар ва Комил, Божалар гуруҳи, Райҳон, Жасур Умиров, Афруз гуруҳи, Уммон гуруҳи ва бошқалар иштирок  этади. Концертда  хонандалар йил давомида энг талабгор ва хит даражасига кўтарилган қўшиқлари билан мухлисларни хушнуд этишади. Галаконцертда томошабинларни кўплаб совғалар кутмоқда. “POPCORN SHOU” янги йил галаконцерти  халқимиз учун янги йилга муносиб совға бўла олади деб ўйлаймиз.

Шундай экан бизни кузатишда давом этинг ва концерт дастури ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol