Дониёрбекдан илк тарона премьераси

Сана: 30.10.2015 3149

Дониёрбекдан илк тарона премьераси

Шоу-бизнес оламига қадам қўйиб, иқтидори билан мухлислар орттираётган ёш ва умидли хонандалар қаторига яна бир ижодкор қўшилди. Дониёрбекнинг илк қўшиғи “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали жаранг сочди. 

Дониёрбекдан илк тарона премьераси

Мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган мазкур “Ярим соатга” номли композициянинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Бегзод Шарипов қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси Dj Shurik томонидан амалга оширилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Дониёрбек ушбу мусиқий асарга видеоклип ҳам суратга олдирган. Клипмейкер Нозим Толипов режиссёрлигида тасвирга туширилган видео асарни сиз сайтимиз орқали томоша қилиш имконига эгасиз. Маълумотларга қараганда,  хонанда айни дамда “Тошкент тунда” номли тарона устида иш олиб бормоқда ва бу ҳақида тез кунда сайтимиз орқали батафсил маълумот берамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol