Тез кунда Воҳиджон Исоқовдан янги клип премьераси

Сана: 12.11.2014 1756

Яна бир истеъдодли ҳонанда Воҳиджон Исоқов айни дамда ижод билан банд десак янглишмаймиз. Ижодкор куни кеча шеъри ва мусиқаси Зафар Қодировга тегишли бўлган “Қаердан излай” деб номланган таронаси учун бир гуруҳ маҳоратли ижодкорлар, режиссёр Ҳусан Атабаев, операторлар Ҳасан ва Баҳтиёр Атабаевлар билан биргаликда видеоклип суратга олдирди.

 

 

Ҳаётий ва реал воқеаларни ўз ичига олган мазкур видеоклипда бош ролларда Воҳиджон Исоқов ҳамда Нигина Исмаиловалар суратга тушишди.

 

Айни кунда ижодкорлар монтаж ишлари билан банд, умид қиламизки тез кунда мазкур видеоклип сайтимиз орқали биринчилардан бўлиб тақдим этилади. Ҳозир эса клип жараёнидаги фотосуратларни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol