Замонавий усулда қайта сайқалланган “Қуралай”... “Серинада ижод” гуруҳидан

Сана: 11.09.2014 1218 қайноқ

12 октябрь куни муҳташам “Истиқлол” саройида ўзининг илк яккахон концертини намойиш этишни ният қилган “Серинада ижод” гуруҳи тиним билмай ижод билан банд. “Бу байрам” номли дастур жонли ижрода муҳлисларга тақдим этилиши, улардан кўпроқ репитиция қилишларини ва катта тайёргарликни талаб этмоқда . 

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида “Серинада ижод” гуруҳининг “Қуралай” номли янги қўшиғини премьераси бўлиб ўтди. Дастурни Раъно Алимова олиб борди ва тингловчиларга қўшиқ ҳақида маълумотлар берди. “Қуралай” қўшиғи барчага маълум бўлган тарона бўлса-да, бу замонавий йўналишда қайта ишланган вариантидир.

Икки ой давомида тайёргарлик кўриб, Лайф усулида сайқал берилган ва ўзгача яратилган бу тарона тингловчиларга манзур бўлди. Буни жонли эфирда қўнғироқ қилган мухлисларнинг ижобий ва самимий фикрларидан билиш мумкин эди.

Концерт дастури олдидан “Серинада ижод” гуруҳига сайтимиз ва мухлислар номидан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol