Шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби

Сана: 27.10.2015 1029

Шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби

Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Миллий эстрада санъати: шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби” мавзусидаги матбуот анжуманида бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда эстрадамизнинг бир қатор хонандалари, шоирлар, бастакорлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби

Бугунги кунда бошқа санъат турларига қараганда мусиқа, хусусан, эстрада санъати жадал ривожланиб, ёшлар орасида оммалашиб бормоқда. Навқирон ўғил-қизлар асосан эстрада қўшиқлари ва ижрочилари таъсирида вояга етмоқда десак хатл бўлмайди. Бу жараён санъаткорларда ўз ижодига  янада масъулият билан ёндашишини талаб этади. Зеро бизда азалдан қўшиқ тарбия  воситаси ҳисобланади. Ёшлар тарбиясига ижобий таъсир этиши учун қўшиқ матни бадиий-ғоявий мукаммал, мусиқаси  миллий заминга монанд бўлмоғи шарт.  Бу борада шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги муҳим аҳамиятни касб этади.

Шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби

Шунинг учун “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси шоир-бастакор-хонанда ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида қатор ташаббусларни амалга оширмоқда. Жумладан, Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш асносида Ўзбекистон халқ ёзувчилари Сирожиддин Саййид, Иқбол Мирзо, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод, шоирлар Ботир Эргашев, Рислиғой Ҳотамова, Азизбек Анвар ҳамда мастакорлар – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мусахон Нурматов. Бастакорлар Зокир Отабоев , Шуҳрат Зокиров, Нодир Умаров, Афзалбек Ҳусанов, Фарҳод Абдуллаевлар ҳамкорлигида 40дан зиёд янги қўшиқлар яратилди.

Шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби

Шунга қарамай, соҳада ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар мавжуд. Жумладан, чет эл оҳангларига  ўзбекча сўзларни қўйиб ижро этиш санъатимиз ривожига путур  етказиш баробарида тингловчилар савияси ва тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.  Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Бирлашма томонидан матни саёз бўлган 25 та қўшиқни телеканаллар эфирларида намойиш этишдан тўхтатиш таклифи берилди ва ўша қўшиқлар тўхтатилди.  

Шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби

Анжуманда шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги борасида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек итирокчиларнинг ҳам бу борадаги фикр мулоҳазалари, талаб ва таклифларига қулоқ тутилди.

Шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби Шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol