Наргиза Абдуллаева фильмларда ҳам она ролида.

Сана: 22.02.2014 4174

Ижод эта туриб, оналик вазифаларини ҳам аъло даражада уддалайдиган, фарзандини бор меҳри билан парваришлайдиган, унинг ҳаётида иштирок этадиган хонандаю актрисалар таҳсинларга лойиқлар. 

Улардан бири Наргиза Абдуллаевадир. У  нури дийдаларининг ҳаёти, қалби, хаёллари билан қизиқишга жуда киришиб кетганидан тақдир актрисага она образини яратувчи фильмни рўбарў этган бўлса ажаб эмас. “Виждон” фильмида роль ижро этиб, икки ҳар хил феъл-атворга эга  ўғилларнинг онаси бўлиш қайндай экани билан қизиқдик.

Наргиза Абдуллаева: 

Ҳозирги кунда болалар компьютер, телевизорга жуда берилиб кетганлар. Кўчада юриб вақтини бекорчиликда ўтказувчи болалар ҳам бор. Мен  ушбу техникаларнинг борлигидан миннатдорман, бироқ фарзандларимиз улардан бошқа ҳеч нимага чалғимайди. Бунда болалар эмас, балки ота-оналар сабабчи деб ўйлайман. Фильмда ҳам икки турли феъл-атворга эга болаларнинг онасиман. Бири тарбияли, бири....афсус. Ана шу болалар мисолида ҳозирги кун мавзусини кўтариб,  ёш авлодга сабоқ бериш ниятимиз бор.

Тарбиявий аҳамиятга эга фильм эътиборингиздан четда қолиб кетмайди деган умиддамиз. Наргиза Абдуллаева  бола тарбияси билан шуғулланиш,  фильмларда суратга тушишдан ташқари яна нималар билан бандлиги билан қизиқдик. Билишимизча вокал сабоқларини олаётган экан. Актриса 5 ой давомида “Дилкаш лаҳзалар” дастурида иштирок этиб, биринчиликни қўлга киритгач, хонандаликка  меҳр қўйибди. Айнан шу меҳр уни  вокал бўйича мутахассислар қошига етаклаб борган бўлса ажаб эмас.

Ҳаммасига қандай улгураётганини билмадигу, бироқ яна бир маълумотдан хабар топдик. Наргиза Абдуллаева тез кунларда юртимиз бўйлаб  сафарга  йўл олади. Уни турли савол жавобларга бой ижодий учрашувлар кутмоқда. Мана шу учрашувларнинг бирига йўлингиз тушса, албатта, “Шунча юмушларга қандай улгуряпсиз?”, саволи билан мурожаат этарсиз...

Ҳар тамонлама, кўриниши, қалби, ҳаёли,ҳаёти, оиласи гўзал Наргиза Абдуллаевага каттадан катта муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol