OAZIS гуруҳидан ёқимли янгилик

Сана: 04.07.2017 2650

OAZIS гуруҳидан ёқимли янгилик

Истеъдодли ва маҳоратли ижодкорлардан иборат бўлган ҳамда бир нечта қўшиқлари билан халқимиз муҳаббатига сазовар бўлган OAZIS гуруҳи айни кунларда ижод уммонида. Улар ижодидаги қисқа танаффусдан сўнг ўз мухлисларига бирин кетин янги ижод намуналарини тақдим этиш ниятидалар ва бунинг учун астойдил бел боғлаганлар. Тез кунда тақдим этилиши кутилаётган янги тарона ҳам сўнгги кунларда яратилган қайноқ ижод намуналаридан бири ҳисобланади. Ҳозирча қўшиқ номи сир тутилмоқда. Бироқ композиция шўх ва рақсбоп экани бизга маълум. Мусиқий асарнинг ғояси гуруҳ продюсери Абдуҳамид Халиловга тегишли. Матн муаллифи Ҳамдам Собиров. Композицияга Жамшид Гаффаров томонидан мусиқий безак берилган. Мазкур сирли қўшиққа тез кунда ўзингиз баҳо бериш имконига эга бўласиз. Ҳозирча ижодкорларга омад тилаб янгиликларимизни тақдим этишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol