Манзуранинг келин саломи

Сана: 06.10.2015 7373 қайноқ

Манзуранинг келин саломи

Болалигиданоқ шоу бизнес олами муҳитида катта бўлган ва санъатга жуда катта меҳр берган хонанда Ирода Дилроз мухлислари учун кутилмаган туҳфа тайёрламоқда. У халқимизнинг севимли қўшиғига айланган, қадимдан куйланиб келинган “Салом салом” таронасини янгича талқинда куйлади. Унга Жамшид Гаффаров томонидан қадимий анъаналаримиз ва замонавийликни уйғунлаштирган ҳолда мусиқий сайқал берилди.

 

Манзуранинг келин саломи

Ўзбек халқининг энг оммабоп удумларидан бири бу келин саломдир. Бундан келиб чиққан ҳолда мазкур мусиқий асарга мос видеоклип ҳам суратга олинди. Наримон Султонхўжаев режиссёрлигида тасвирга олинган клипда хонанда Манзура келин образида намоён бўлади. Унинг салом солишига биргаликда видеоклипни томоша қилиб баҳо беришингиз мумкин. Бундан ташқари, Муҳаммадисо Абдулҳайиров, Зуҳра Солиева, Ҳусан Жўраев, Шоира Ғиёсова  ва бошқаларнинг ижросини кўришингиз мумкин. Либослар устида Ҳилола Шер ҳамда Мўтабар Умарова ишлади. Мазкур клип тез кунда тайёр бўлади ва сайтимиз орқали биринчилардан қаторида томоша қилиш имконига эга бўласиз. Ҳозир эса тасвирга олиш жараёнидан тақдим этилган фотосуратлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Манзуранинг келин саломи

Манзуранинг келин саломи

Манзуранинг келин саломи

Манзуранинг келин саломи

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol