Кунлардан бир кун

Сана: 05.10.2015 4131

Ўзбек киносида  яна бир кутилмаган фильм катта экранларга чиқиш арафасида. “Кунлардан бир кун” деб номланган мазкур картина маълумотларга қараганда атайлаб ўйлаб топилмаган.  Соҳиб Аббосхон режиссёрлигида тасвирга олинган бу кинокомедияда бир гуруҳ актёр ва актрисалар билан бирга хонандалар жамоасини кўришингиз мумкин. 

Бу фильмда бош ролларни Саида Раметова, Диёр Маҳкамов, Элёр Маҳкамов, Шахзода Мухамедова,  Наргиза Салмонова,  Дилниёз Ғаффоров, Достон Раҳимов, Элдор Хушвақтов  ижро этган.  Сценарий муаллифи Жаҳонгир Аҳмедов, оператор Иқбол Мелиқўзиев. Тез кунда картина катта экранларда намойиш этилиши кутилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фильм намойиш этилмасиданоқ барчани қизиқтириб қўйган. Шундай экан мазкур кинокомедия тўғрисидаги сўнги маълумотларни кутиб қолинг ва бизни куатишда давом этинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol