Ёрининг чаккасидаги райҳондан илҳомланган Ёдгор Мирзажонов

Сана: 21.09.2015 2763

Ёрининг чаккасидаги райҳондан илҳомланган Ёдгор Мирзажонов

Хушовоз хонанда Ёдгор Мирзажонов мухлисларини хушнуд этишда давом этади. Хонанданинг бугун Ўзбегим Таронаси радиосининг премьера лойиҳаси орқали  янги “Райҳон” деб номланган қўшиғи жаранг сочди. Мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган мазкур композиция тингловчиларга яхши кайфият улашади. Ёдгор Мирзажонов ҳар бир ижод маҳсулига алоҳида эътибор қаратади ва халқимизга манзур келадиган, ёқимли мусиқий асар яратишга ҳаракат қилиб келади. Бу сафар ҳам у бунинг уддасидан чиқди деб ўйлаймиз ва янги тарона мухлисларнинг севиб тинглайдиган қўшиқлари қаторидан жой олади. Мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Фазлиддин Раҳмоновга тегишли. Унга Жамшид Гаффаров томонидан сайқал берилган. Айни дамда сиз  Ёдгор Мирзажонов ижросидаги “Райҳон” таронасини тинглаб баҳо бериш имконига эгасиз. Марҳамат.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol