Шохзамондан кейингиси мафтункор Шаҳзодага бағишланди

Сана: 11.09.2015 2884 қайноқ

Шохзамондан кейингиси  мафтункор Шаҳзодага бағишланди

Шохзамон “кейингиси ким?” деган савол бугунги кунга қадар кўпчиликни қийнаётган эди. Бу савол нафақат шоу биснес вакиллари, балки, санъат шинавандаларни ҳам қизиқтираётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун Шохзамон Ўзбегим Таронаси радиосининг премьера лойиҳаси орқали янги қўшиғини тақдим этди ва барчани қийнаган саволнинг жавоби топилди. Композиция  мафтункор Шаҳзодага бағишлаб куйланганлиги маълум бўлди. Тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Кутилмаган бу мусиқий асарга ҳақиқатдан ҳам жиддий эътибор қаратилган.

Шохзамондан кейингиси  мафтункор Шаҳзодага бағишланди

Шохзамон ҳозирги пайтда ўз йўналишида ижод қилишни давом эттиряпти. Сабаби бунга қизиқиш кўп бўляпти. Нафақат ўзининг мухлислари балки санъаткорларнинг ўзи катта қизиқиш билдиришяпти. Баъзи санъакорларнинг мухлислари қўнғироқ қилиб ўзлари севган санъаткор ҳақида қўшиқ иқлишини сўрашяпти. Бунга биргина мисол тариқасида Улуғбек Раҳматуллаев, Шоҳруҳхон ва Жасур Умировларнинг мухлисларини келтиришимиз мумкин. Ана шундай мухлисларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда айни пайтда Шоҳруҳхон ва Жасур Умиров ҳақидаги қўшиқлар деярли тайёр. Адҳам Солиев ҳақида ҳам қўшиқ куйланганди, аммо ундан кўнгли тўлмагани учун Шохзамон ушбу тарона устида қайтадан иш олиб бормоқда. Шоҳзамонни яна бир савол қийнамоқда. Шаҳзодадан кейин Шоҳруҳхонми ёки Жасур Умиров тўғрисидаги қўшиқни биринчи тугатиб мухлислар эътиборига тақдим қилиш борасида бир оз боши қотган. Шу масалада ҳар иккала санъаткорнинг мухлисларини ёрдамга чақирамиз. Қайси санъаткорнинг мухлислари кўпроқ овоз беришса ва Шохзамоннинг инстаграмдаги Shohzamon_singer профилига овоз юборишса ўша хонанда ҳақидаги қўшиқ биринчи бўлиб тақдим этилади. Овоз бериш видео, аудио ёки ёзув кўринишида бўлиши мумкин. Олдиндан ишонч билан айтиш мумкинки, ҳар иккала хонанда ҳақидаги қўшиқ ҳам мухлислар учун кутилмаган бўлиши аниқ.

Шахзодага бағишланган қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Шохзамоннинг ўзи ҳамда шоир ва бастакор Бунёд Раҳматовга тегишли. Аранжировкаси устида эса хонанданинг доимий ҳамкорлари Жамшид Гаффаров ва Шохруз ишлаган. Айни дамда сиз мазкур таронани сайтимиз орқали тинглаш ва баҳо бериш имконигат эгасиз. Ўйлаймизки, ушбу ижод маҳсули нафақат мухлисларга балки, мафтункор Шаҳзодага ҳам манзур келади. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol