Будур Озодбек Назарбековни устози деб тан олади

Сана: 22.01.2015 5986

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали янги ном, янги овозлардан бири Будур ижросидаги қўшиқ премьераси бўлиб ўтди. “Гўё” номли таронани Будур шоира ва бастакор, қолаверса хонанда сифатида танилган Шаҳноз билан ҳамкорликда яратди. Аранжировкани Жасур Абдураҳмонов амалга оширган. Беш ёшидан мусиқа билан шуғулланган бу ижодкор бир неча ашула ва рақс гуруҳларида қатнашган.

Эндиликда эса яккахон тарзда катта саҳна томон одимлаётган Будур кетма-кет қўшиқлар яратиш билан банд. Илк ижод маҳсули “Соғинаман” таронаси тингловчилар томонидан яхши қабул қилинганидан илҳомланган хонанда баҳор фаслида Наврўз айёмига бағишланган қўшиқ тайёрлаш ниятида.

Будур санъат оламида ўзининг устози, деб Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековни тан олади ва доим ижодий маслаҳатлар олади. Айни кунда илк альбоми устида ишлаётган Будур баҳор ойларида уни мухлисларига тақдим этишни режалаштирмоқда.

“Бардош” номли таронасига видеоклип суратга олдираётган бу ижодкор бугун премьера этилган “Гўё” композициясига ҳам тез кунда видео тасвирга олиш ишлари бошланиши ҳақида маълум қилди. Бу борада у 9999 студияси режиссёри Ҳуршид Собиров билан клип ғояси устида маслаҳатлашмоқда. Яқин кунларда янги видеомаҳсулот премьерасини кутиб қоламиз.    

   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol