Инстаграмда нима гап?

Сана: 17.08.2015 2027 қайноқ

Инстаграмда нима гап?

Биламизки, инстаграм ижтимоий тармоқлар ичида энг илғори. Биз у орқали ҳар қандай янгиликдан биринчи бўлиб хабар топамиз. Санъат олами вакиллари билан мухлисларни боғлайдиган энг қисқа кўприкка айланган инстаграм оламида шу кеча – кундузда нима гап, биргаликда кузатамиз!

Инстаграмда нима гап?

Райҳон синглисини узатди

Эстрадамизнинг беқиёс юлдузи Райҳон учун 16-август куни ҳар қачонгидан ҳам масъулиятли кечди. Шу куни  хонанда якка-ю ёлғиз синглиси Насибани ҳам ота, ҳам она ва ҳам опа ўрнида бўлиб катта ҳаётга кузатди.

Инстаграмда нима гап?

Муниса Ризаевага нисбатан душманларининг навбатдаги зарбаси

Яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бораётган хонанда Муниса Ризаевага душманлари томонидан зарба берилди. Унинг инстаграм ижтимоий тармоғидаги шахсий профили номаълум шахслар томонидан ўзлаштириб олинди. Муниса Ризаева айни дамда инстаграм ижтимоий тармоғида янги @rizaevamunisa профилида бўлиб, қолганлари қалбаки. Хонанда инстаграм маъмуриятига ҳолат юзасидан хат йўллаган. Ўйлаймизки, маъмуриятдан ижобий жавоб олинади.

Бундай зарбалар Мунисани янада кучли қилиб, ўстирса ўстирадики, лекин синдира олмайди!

Инстаграмда нима гап?

Санамжон – ҳали бунақаси бўлмаган

Инстаграм ижтимоий тармоғи катта реклама майдонига айланган. Бу майдон савдо-сотиқдан тортиб, шоу-бизнес оламига дахлдор ҳамма маълумотларни тарқатиш  учун энг оддий йўл бўлиб, жуда  катта аудиторияга ҳам эга. Айни дамда ҳамманинг диққат маркази оппоқ қоғозга ёзилган “Санамжон” сўзида. Бу суратни жойлаштираётган ҳар бир кузатувчи қўшимча қилиб “Бунақаси ҳали бўлмаган” деб қўшиб қўймоқда.  Нима ўзи бу? Ростан ҳам бўлмаганми? Янги қўшиқми ёки ичимлик турими, Балки одий кир ювиш кукунидир? Албатта биргаликда вақти келса билиб оламиз. Ҳозирча тахминларга қулоқ тутамиз...Сизнингча бу нима?

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol