Жасур Ғоипов "Кўзларинг" қайта жонланган тарона премьераси

Сана: 20.07.2015 830

Жасур Ғоипов "Кўзларинг" қайта жонланган тарона премьераси

Ўзининг ранг-баранг қўшиқлари билан кўпчилик ёшларнинг севимли хонандасига айланган Жасур Ғоипов кетма-кет яратаётган ижод намуналари билан мухлисларини ҳушнуд этишда давом этмоқда."Ўзбегим таронаси" радиосида преьераси бўлиб ўтган навбатдаги янги тарона ҳам тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Бу эса хонанданинг ижоди унинг мухлисларига манзур келаётганини билдириб, ижодкорга катта куч бағишлайди.

Премьера этилган "Кўзларинг" номли композициянинг матни ва мусиқаси бундан бир неча йиллар илгари Даврон Ғоипов томонидан ёзилган ва ижро этилган, Жасур Ғоипов эса таронани ремейк вариантини куйлади. Янгича замонавий аранжировка Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган. Мазкур тарона учун видеоклип суратга олиш режада борми, дея сўраганимизда, хонанданинг продюсери: "Аслида бу қўшиқ учун видео тасвирга олиниши ҳақида ўйлаб кўрганимиз йўқ, сабаби яқин кунларда ишчи номи "Бўлди" деб юритилаётган таронага видеоклип тайёрлаш ишлари бошлаб юборилади. Аммо, шуни айтиб ўтишим керакки, айрим ҳолларда янги қўшиқ премьерадан сўнг мухлисларга манзур келиб, уларнинг таклифи билан кутилмаган ҳолда видеоклип суратга олинган вақтлар ҳам бўлган. Бугунги янги тарона учун ҳам шундай бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас",- дея жавоб берди. Хонанда яна бир нечта қўшиқлар устида иш олиб бормоқда, бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. Бугун эса янги қўшиқни тинглаб баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol