Шоҳруҳхон умуман бошқа кўринишда намоён бўлди

Сана: 14.07.2015 1198

Шоҳруҳхон умуман бошқа кўринишда намоён бўлдиЭстрадамизнинг энг ёрқин юлдузларидан бири, қизларнинг ёқимтойи Шоҳруҳхоннинг “Комила” таронаси учун видеоклип суратга олинаётгани ҳақида маълумот бериб, иш жараёнидан фоторепортаж тақдим этгандик. Фотоларни томоша қилиб, навбатдаги видео ҳам кутилмаган кўринишда тайёрланаётганидан хабардор мухлислар премьерани интиқлик билан кутишаётганди.

Шоҳруҳхон умуман бошқа кўринишда намоён бўлдиМана бугун сайтимиздан жой олган мазкур видеони томоша қилиш имконига эгасиз. Клипмейкер Сарвар Исаев ҳамда оператор Иззат Лутфуллаев ҳамкорлигида яратилган видеоклип режиссёр, оператор, хонанда ва унинг продюсери, яъни тўрт кишининг ғояси асосидаги сюжетни ўз ичига олади. Шоҳруҳхоннинг ҳар бир клипи ўзига хослиги ва бир-бирига ўхшамаслиги билан ажралиб туради. Шуни инобатга олган ҳолда бу сафар ҳам оригинал сюжет ва профессионал гуруҳ билан ишланган. Марҳамат, янги видеоклипни томоша қилиб, севимли хонандангизнинг актёрлик қобилиятига яна бир баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol