Муниса Ризаева... айримлар унга бахт тилашди, аммо, жахли чиққан ашаддий мухлислар ҳам бўлди...

Сана: 27.01.2015 8234 қайноқ

Бугунги кунда шоу бизнес вакилларининг ижоди, ҳаёти, турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган энг сўнгги ва тезкор маълумотлардан Instagram ижтимоий тармоғи орқали боҳабар бўлиб борар эканмиз куни кеча эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, ҳар бир ҳаракати ҳалқнинг эътиборидан четда қолмайдиган Муниса Ризаеванинг оппоқ келинлик либосида тушган фотосуратларини кўрганлар дарҳолда табриклашга тушишди.

Ҳатто, Мунисанинг тўйи бўлибди, деганлар ҳам бўлди. Албатта, айримлар унга бахт тилашди, айрим жахли чиққан ашаддий мухлислар ҳам бўлди. Яна кимдир бу гапларга ишонмай кинога ёки клипга суратга тушаётган бўлсалар керак деган фикрларни ҳам билдиришди.

Муниса Ризаева... айримлар унга бахт тилашди, аммо, жахли чиққан ашаддий мухлислар ҳам бўлди...

Бугун Муниса Ризаева биз билан боғланиб, ана шу мавзуга ойдинлик киритганимизда, бу фақатгина навбатдаги фотосессия эканини маълум қилди. “Shadozi” тўй либослари салони томонидан билдирилган таклифни қабул қилиб, салоннинг “юзи”га айланган Мунисани, эндиликда ана шу салоннинг шаҳар бўйлаб жойлаштирилган барча реклама баннерларида кўришингиз мумкин бўлади.

Муниса Ризаева... айримлар унга бахт тилашди, аммо, жахли чиққан ашаддий мухлислар ҳам бўлди...

Яна бир маълумот севимли хонандангиздан кетма-кет ажойиб сюрпризларни қарши олинг. Улардан бири “Қалбим навоси” номли илк концерт дастурининг диски сотувга чиққани бўлса, кейингиси янги рақсбоп тарона экан. Юз фоиз жонли ижрога эътиборини қаратган ва ўз устида ишлашдан сира-сира чарчамайдиган Муниса янги йўналишда, шўх қўшиқ яратмоқда. Уни яқин кунларда ўз мухлисларига тақдим этади, қолаверса “Афсона” таронасига ишланган видеомаҳсулот ҳам тайёр ҳолга келди.

Ўтказиб юборманг,  янги клип премьерасининг илк томошабинига айланинг. Тез кунда...     

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol