Сардор Турсунов “Бу ҳаёт” клип премьераси

Сана: 27.05.2015 3340 қайноқ

Ёш ижодкорлардан бири Сардор Турсунов бугунги кунда Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг иккинчи босқич талабаси бўлиб, ўқиш билан бирга ижодини ҳам давом эттирмоқда. “Севги куйи”, “Гулноза” каби тароналари тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинганидан руҳланган хонанда янги ижод маҳсуллари яратиш билан банд.Бугун сайтимизда Сардор Турсуновнинг “Бу ҳаёт” деб номланган қўшиғи учун ишланган видеоклип премьерасининг илк томошабини бўлиш баробарида мазкур видео ҳақидаги фикрларингизни қолдиришингиз мумкин. Зеро, ҳар бир ёш хонанда учун мухлислар фикри муҳим аҳамиятга эга. Шоир Тоҳир Муҳаммад шеъри асосида, истеъдодли бастакор Шуҳрат Зокиров мусиқаси билан яратилган “Бу ҳаёт” номли тарона учун Фарруҳ Наримонов режиссёрлигида видео суратга олинган. Сюжет жанрида ишланган мазкур клипда инсон ҳар қандай вазиятда ҳам атрофидагилардан ёрдамини аямаслиги ва меҳр-оқибатли бўлиши лозимлигини эслатган ва ҳаётимизда учраб турувчи воқеалар акс этган.Марҳамат ёш ижодкорнинг навбатдаги видеоклипини томоша қилинг ва ўз муносабатингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol