"ELDIDO" гуруҳи бевафолар ҳақида

Сана: 31.01.2014 2126

Яқиндагина матни Якзон, мусиқаси Дониёр Агзамов томонидан яратилган “ELDIDO” гуруҳининг “Бевафо” номли таронаси тингловчилар эътиборига ҳавола этилган эди.

Ижодкорлар эндиликда мазкур қўшиқнинг клипини ҳам  тақдим этишни ният қилдилар. Видеоклипнинг ғояси истеъдодли ижодкор  Жамшид Ҳожиниёзовники, маҳорат билан суратга олишни эса таниқли клипмейкер  Ёдгор Носиров аъло даража уддалаган. 

Клип сюжети юрак аламлари, ҳаяжон, чин муҳаббат, бевафолик кабиларга  бой. Алданган қалбнинг ҳолатини қаҳрамоннинг юз ифодасидан, ғамгин нигоҳларидан билиб олишингиз мумкин. Бунинг учун эса клипни томоша қилиш лозим.

Қувноқ тарона-ю, аммо ичида шунча дарди бор. Балки бевафолик мавзуси  юракларга жуда оғир ботмаслиги учун ҳам шўхроқ тарона танлангандир...

Видеоклипни тасвирга тушириш жараёни икки кун давом этган ва ана шу вақт қиш фаслининг совуқ кунларига тўғри келгани боис, қанрангки, кўпчилик ижодкорлар шамоллаб қолишган. Ахир кўчадаги воқеа ҳодисаларни суратга олиш ишлари қисқа  фурсатни ўз ичига олмайди-да. Ижодкорларга мустаҳкам соғлиқ тилаган ҳолда “Бевафо” номли қўшиқнинг видеоклипини  сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol