"Қайдасан" "Лолажон" каби оммалашармикин...

Сана: 14.04.2015 3450

"Лолажон" қўшиғи билан мухлислар сонини кўпайтирган ва кўпчиликнинг назарига тушган хонанда Музаффар Мирзараҳимовнинг истеъдодини тингловчилар олқишлар билан қабул қилишганидан сўнг у яна ижодга шўнғиди. Айни баҳор мавсуми ижод аҳли учун ҳуш ёқади деганларидек хонанда шоу бизнес оламида мустаҳкам ўринга эга бўлиш мақсадида меҳнат қилмоқда. 

 

"Қайдасан" "Лолажон" каби оммалашармикин...

Мусиқаси Рустамбек Худойбергановга тегишли бўлган "Қайдасан" таронаси учун "9999" студияси Нодир ва Хуршид Собировлар томонидан видеоклип суратга олдирди. Тез кунда хонанда ижросидаги янги таронага ишланган видеоклипни сайтимиз орқали томоша қиласиз.

 Умид қиламизки Музаффар Мирзараҳимовнинг навбатдаги ижод маҳсули "Лолажон" таронаси каби мухлислар қалбидан жой олади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol