Гулсанам Мамазоитова юксак маҳорат билан!

Сана: 30.01.2014 6803

29 январь куни  Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг  жонли ижродаги концертининг илк куни бўлиб ўтди.


Соат 18.30 ларда  “Истиқлол” санъат саройига яқинлашар эканмиз, ҳар тамондан турли ёшдаги томошабинлар ёғилиб келаётганини гувоҳи бўлдик ва жуда қувондик. Каттаю кичик мириқиб хордиқ олиш  учун саройга ташриф буюрди.


 Залга киргач, бўш ўриндиқ топишга ҳаракат қилиб кўрдик, бироқ  ҳамма жойлар банд эди. Гап жой излашда эмас, балки Гулсанам Мамазоитованинг муҳлислари бу қадар кўп эканида, ахир чин истеъдод эгасининг муҳлислари кўп бўлади, дейдилар.  


Концерт давомида нафақат муҳаббат, балки турли туман мавзулардаги қўшиқлар жонли равишда ижро этилди. Хонанда куйлаш билан биргаликда, рақсга ҳам тушиб,  дилларга шодлик улаша олди. 

Ранг баранг рақс дасталари томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлаётгани чеҳралардан шундоққина кўриниб турарди.  Бундан ташқари, концертда бошловчилик вазифасини ўз зиммасига олган Акмал Мирзо кулги бағишлайдиган хажвий саҳна кўринишини тақдим этди. Концертда техник воситаларни ўз ичига олган қимматбаҳо совғалар ҳам ўйналди. Кимдир дазмол, кимдир тозалик воситалари, яна ким кир ювиш машинасини қўлга киритди.

Гулсанам Мамазоитованинг  юксак иқтидорини, тинимсиз  меҳнатини ва чеки йўқ меҳр муҳаббатини ҳис этиш учун концертга ташриф буюришнинг ўзи кифоя.

Ташкилотчилардан бири концерт аввалида: “Камчиликлар бўлса, узр. Ахир бугун биринчи кун, ҳаммамиз ҳаяжондамиз”, деди. Ҳамма қўшиқлар ижро этилгач саройни тарк этарканмиз, қалбимизни ажиб туйғулар эгаллади. Камилик деганлари хаёлимизга ҳам келгани йўқ, аксинча ҳар бир ижро ижодкорнинг маҳоратини, ютуғини акс этганининг гувоҳи бўлдик. Концерт дастури барчада ёрқин таассуротлар қолдиргани шубҳасиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol