Фирдавснинг мухлислари учун навбатдаги туҳфаси

Сана: 08.04.2015 3515

Ўзининг шўх тароналари билан мухлислари ардоғида бўлган хонанда Фирдавс навбатдаги янги ижод маҳсулини кенг омма эътиборига тақдим этди. “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилган янги қўшиқ “Кел ёрим” дея номланган бўлиб, унинг сўзларини Нурбек Расулов ёзган. Мусиқа ва аранжировкаси муаллифи эса Аҳлиёр Азимов.

Навбатдаги янги альбом устида иш олиб бораётган Фирдавс тиним билмай ижодий изланишда. Негадир унинг мухлислари, янги қўшиқ яратмаяпсиз, дея сўрашар экан. Бунга жавобан хонанда, кўпроқ сонига эмас, сифатига эътибор беришини изоҳлаб ўтди.

Фирдавснинг мухлислари учун навбатдаги туҳфаси

Айтиб ўтиш лозим, янги альбомдан ўн иккита тарона жой олган бўлиб, “Соғинганимда” дея номланади. Бугун премьера этилган “Кел ёрим” композицияси ҳам мазкур альбомдан жой олган.

Фирдавснинг мухлислари учун навбатдаги туҳфаси

Бу тарона учун яқин кунларда трек йўналишида видеоклип суратга олиниши режалаштирилган, аммо ҳали қайси режиссёр уни суратга олиши тайин этилмаган. Ҳозирча, янги қўшини тинглаб баҳо беринг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol