Истеъдодли ижодкор Даврон Шералиевдан шўх тарона премьераси

Сана: 27.02.2015 2809 қайноқ

Ўзбек эстрада оламида анча йиллардан буён меҳнат қилаётган Даврон Шералиев айни вақтда қўшиқлари билан тобора мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаб келмоқда. 

Достон Убайдуллаевнинг яккахон концертида катта саҳнада чиқиш қилган хонанда профессионал ижод оламига шўнғиб кетган. "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали Даврон Шералиев томонидан тақдим этилган қўшиқ "Севасан" дея аталади.

Истеъдодли ижодкор Даврон Шералиевдан шўх тарона премьераси 

Бу қўшиқ маҳоратли ижодкор Сарвар Раҳматхўжаев билан ҳамкорликда ёзилган, яъни у таронанинг сўзи ва мусиқа муаллифи ҳисобланади. Қўшиқ шўх ва рқсбоп оҳангда бўлганлиги билан кўплаб тингловчиларнинг эътиборига тушди. 

Мухлислар учун яна бир янгилик. Яқинда бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олинганди. Клип тез орада тайёр бўлиб, бугун сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol