“Наво” ансамблида катта ўзгаришларми?

Сана: 17.01.2014 2251

“Наво” ансамбли ҳозирги кунда катта ўзгаришларни бошдан ўтказяпти. Равшан Ҳакимов ташкил этган мазкур гуруҳда маълум бир вақт мобайнида ижодий фаолият олиб борган хонанда Дониёр гуруҳни тарк этди.

Нима сабабдан? – дея савол берганларга, жавобни излаб, аниқлаб топдик. Ишончни суистеъмол қилиш, масъулиятсизлик, юлдузлик касаллигига учраш деган маълумотлар бизгача етиб келди. Ҳўш, хонандалик энди кимга насиб этганига қизиқдик. Қарангки, мазкур гуруҳнинг созандаси Дадабек хонандага айланди. Хабарларга қараганда, Дадабек навбатдаги катта лойиҳада ижод этиши керак эди, аммо бундай ўзгаришлар унинг тақдирини бир зумнинг ўзидаёқ ҳал этди.

“Ушбу ижодкор мусиқий маълумотга эга, ҳақиқий санъатни юрак юракдан ҳис эта оладиган истеъдодли хонанда ва созанда”, - дейди гуруҳ продюссери. Дадабек: “Янги йилда янги йўлга қадам босганимдан жуда ҳурсандман. Фақат олға деган шиоримга таянган ҳолда бор куч ғайрат билан иқтидоримни намоён этаман”, - деб айтди. Умид қиламизки Дадабек ижодида катта ютуқларга эришади.

 

Шунингдек, “Наво” ансамблидаги янги ижодкорнинг қадамлари қутлуғ келиб, иккита янги тарона яратилди. Ғоя, мусиқа ҳамда матни композитор Элдор Қаюмовга тегишли бўлган “Хабиби” ва “Лолали” номли янги қўшиқларнинг премъерасини “Ўзбегим таронаси” радиосида тинглашингиз мумкин. Қўшиқларнинг видеоклипи эса тез кунда телеканал ва сайтлар орқали муҳлисларга тақдим этилади. “Наво” ансамбли янгича нафас билан янгича гўзал туйғуларни улашиш йўлида. Ижодкорларга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol