Сардор Раҳимхон мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик қилдими?

Сана: 18.05.2016 4530

Сардор Раҳимхон  мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик қилдими?

Яқиндагина яккахон концерт дастурини тақдим этган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон айни дамда Самарқанд вилояти бўйлаб ўтказилаётган “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак” мазмунидаги тарғибот тадбирида иштирок этмоқда. 

Сардор Раҳимхон  мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик қилдими?

Хонанда бу кўҳна шаҳарга ташриф буюрганидан буён унинг мухлислари саволларга кўмиб юборишди. “Нима сабабдан саҳнага кўзойнак билан чиқяпсиз?” деган мазмундаги саволлар билан мурожаат қилишмоқда. Баъзилар бунга оддий ҳолдек қараса, баъзилар мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик деб тушунмоқда. Тарғибот тадбирларида фаол иштирок этаётган хонандага ҳам айнан шу савол билан мурожаат қилганлар кўпчиликни ташқил этгани боис, бунга ойдинлик киритди.

“Ҳаётимда биринчи марта кўзим шамоллагани учун саҳнада кўзойнак билан ишлаяпман. Очиқ гап, ўзимга ҳам жуда ғалати туюлди. Самарқандда ҳам шу савол – Нега “очки”дасиз?.  Азизлар кўзим бетоб, атайлаб шу расмни қўйдим. Нотўғри тушунманглар” – дея изоҳ қолдирди хонанда инстаграмдаги шаҳсий саҳифасига жойлаган фотосуратига.

Сардор Раҳимхон  мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик қилдими?

Хонанда мухлисларига ўз вақтида барчасини тўғри тушунтирди деб ўйлаймиз. Сабаби, унинг жавоби мухлислар фикрини ўзгартириб юборди. Унга саломатлик тилаб, тезроқ тузалиб кетишини сўрашди.

Ҳа айтганча, Сардор Раҳимхон концерти дискларини тезроқ оммага тақдим этиш ниятида. Шу билан бирга “Фаридам” номли янги альбомини ҳам концерт дисклари билан бирга мухлисларига туҳфа қилиш ниятида. Демак, кузатамиз. Хонандага эса омад тилаб қоламиз.

Сардор Раҳимхон  мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик қилдими?

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol