Ойбек ва Нигора "Севишганлар" ми... Янги клип премьераси

Сана: 09.01.2015 8035 қайноқ

Эстрадамизда дуэт гуруҳлар ичида энг самарали ижод қилувчи Ойбек ва Нигорадан яна бир янги клип премьерасини қарши олинг. Янги видеоклип суратга олиш жараёни ҳақида сайтимиз орқали маълумотлар бериб, махсус фоторепортаж ҳам тақдим этгандик. Бир неча кунлик монтаж ишлари якунланиб, мана бугун янги ижод маҳсули тайёр ҳолга келди.

Дуэт тарона ҳақида қисқача маълумот, “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилганига кўп вақт бўлмаган “Севишганлар” номли қўшиқ истеъдодли ижодкор Шаҳноз сўзи ва мусиқаси билан яратилган бўлиб, унга Жасур Абдураҳмонов мусиқий сайқал берган.

Видеоклип клипмейкер Бекзод Ғуломов режиссёрлигида тасвирга олинди. Трек йўналишидаги мазкур клип учун катта павильонда махсус декорация қурилганбўлиб, компьютер графикасидан кенг фойдаланилган.

Аввалги клипларидан фарқ қилувчи бу видеомаҳсулот Ойбек ва Нигора ижодида алоҳида ўрин тутади, дейишимиз мумкин. Зеро, қўшиқнинг номи “Севишганлар” дея номланиши ҳам бежизга эмас. Ойбек ва Нигора ижоди билан боғлиқ янги маълумотлардан тез кунларда бохабар этамиз. Бугун эса янги видеоклипни томоша қилинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol