ЮЛДУЗЛАР ХОРАЗМЛИК МУХЛИСЛАРИНИ ХУШНУД ЭТМОҚДА

Сана: 07.05.2014 4460 қайноқ

Шу кунларда “Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивали доирасида кўплаб санъаткорларимиз жойларда бўлиб, ёшлар билан турли хил учрашувларда ва тадбирларда фаол иштирок этишмоқда. Шунингдек, соҳибжамол хонанда Манзура ҳам.

Хоразм вилоятида 4-майдан 7-майгача ҳар куни 5 та ҳудудда суҳбат ва турли хил учрашувларни ўтказаётган эстрадамизнинг машҳур хонандалари Шохруҳхон, Жаҳонгир Позилжонов, Умидахон, Жавлон Шодмонов, Ойбек ва Нигора каби юлдузларимиз билан мулоқотда бўлган ёшлар бағоятда хурсанд.

Мактаб, коллеж, лицей ўқувчилари билан ўтказилаётган суҳбат ва ундаги фикр-мулоҳазалар хонандаларнинг ўзларига ҳам маъқул келмоқда. Бундан ташқари, ҳар куни “Футбол шоу” ҳам фаол тарзда ташкил этиб келиняпти.  7-  май куни эса Урганч шаҳрида Гала концерт дастури бўлиб ўтади. Унда барча юлдузлар қатори Манзура ҳам ўзининг янги қўшиқлари билан иштирок этиб, мухлисларини хушнуд этади.

Манзуранинг айтишича, ўтган йилга нисбатан Хоразм анча ўзгарган. Шаҳар ва туманларда туб ўзгаришлар юз берган. Янги бинолар, янги турар-жойлар ва ҳордиқ чиқарадиган ҳашаматли масканлар бунёд этилган экан. Бу ўзгариш ва бунёдкорлик ишлари ҳали-ҳануз давом этаётгани эса кўзни қувонтиради. Бир сўз билан айтганда кўҳна шаҳар - Хива ва Урганч шаҳарлари кун сайин гуллаб яшнамоқда.

Хонанда яна бир янгиликни эксклюзив тарзда маълум қилди. Хоразм сафаридан қайтиши билан янги рақсбоп, шўх таронани яратиш ниятида. Шунингдек, унга тезкор равишда клип ҳам суратга олинар экан.

Демак, яқин кунлар ичида Манзурадан янги қўшиқ ҳамда унга ишланган видеоклипни биринчилар қаторида тақдим этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol