Асал Шодиевани соғинганлар учун хушхабар

Сана: 09.12.2019 1624

Асал Шодиевани соғинганлар учун хушхабар

Актриса Асал Шодиева иштирокидаги фильмларни кутаётган мухлислар учун ажойиб янгилик. Тез кунда Асал Шодиева бош ролни ижро қилган картина катта экранлар юзини кўради. Кино асар “Ишқ изтироби” деб номланган. Бу фильмнинг суратга олинганига 4 йил бўлган. Шуҳрат Мавлонов ва Саид Мухторов томонидан тасвирга туширилган фильмда Асал Шодиева актёр Улуғбек Қодиров билан бирга бош ролда ўйнаган. Бундан ташқари Матёқуб Матчонов, Саида Раметова Тўти Юсупова, Отабек Маҳкамов ва бошқа кўплаб таниқли актёр ва актрисалар жамланган. Шу кунларда намойиш қилиниши режалаштирилган Мазкур кино асар томошабинларнинг севимли картинасидан бири бўлади деб умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol