Озодбек Ибрагимовнинг илк ижод маҳсули ҳақида

Сана: 08.02.2018 4132

Озодбек Ибрагимовнинг илк ижод маҳсули ҳақида

Яқиндагина “Қор” қўшиғини халқимиз ҳукмига ҳавола қилган истеъдодли ижодкор Озодбек Ибрагимов қизғин ижодда. Бу тарона ҳам унга ишланган клип ҳам қисқа фурсатда ўз мухлисларини топиб улгурди.  Композиция “Қор” деб номланган бўлса-да клипида бу сўзга урғу берилмаганини кўришингиз мумкин. Кўпчиликни айнан унда тасвирланган ва кўтарилган ғоя ўзига тортмоқда. Хонанда томошабинларни ўзига жалб этиб бораётган мазкур клип ҳақида тўхталишга аҳд қилди. ““Қор” қўшиғим эътиборсиз қолмаганидан хурсандман. Таронам “Қор” деб номлангани билан, унда қор кўрсатилмагани ҳақиқатдан ҳам кўп инсонларни таажубга солмоқда. Аслида бу қўшиқ бир инсонни ички кечинмалари асосида ёзилган. Севган инсонини йўқотиб қўйган ва қайғуга ботган инсоннинг  ичидаги сўзлар бу қўшиқда акс этган. Қайғусининг якуни тимсолида эса Aллоҳнинг неъмати  бўлмиш қорга таққосланган. Қор ва ёмғир ёғиб ерни хурсанд қилгани каби, маҳзун инсоннинг ҳам ҳаётига нимадир ёки кимдир кириб, унинг қайғулари тарқала бошлашига ўхшатдик. Қўшиқни мажозий маъносини очиб бериш мақсадида клипни ҳам кўрганингиз каби намойиш қилишга ҳаракат қилдик.” – дейди хонанда Озодбек Ибрагимов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol