Эртага... Истеъдодли ҳонанда Шоҳруҳ Мирзо ва Дилсўздан дуэт тарона

Сана: 12.11.2014 3756 қайноқ

Аёл ҳонандалар ичида энг ёқимтойи, ўзининг ширали овози, истеъдоди ва албатта маромига етказиб куйланган қўшиқлари билан эл назарига тушган Дилсўз ва ёш умидли ҳонанда Шоҳруҳ Мирзо билан биргаликда “Мана яна” деб номланган дуэт таронани тайёр бўлаётганлиги ҳақида ҳабар бергандик.

Эртага истеъдодли ҳонандалар ижросидаги мазкур дуэт таронани “Ўзбегим таронаси” радиосида премьераси бўлиб ўтади. Сайтимиз орқали эса мазкур дуэтга ишланган видеоклипни биринчилар қаторида томоша қилиб баҳо берасиз.

 

Айтиб ўтиш жоиз шеър муаллифи Элдор Қаюмов, аранжировка эса Жасур Бадалбоевга тегишли бўлган бу таронага ижодкорлар кўп ўйлаб ўтирмай маҳоратли клипмейкер Дилмурод Агзамов ҳамда оператор Жахонгир Иброҳимовни жалб этишди. 

 

Демак, оз қолди... Эртага нафақат янги қўшиқ, янги видеоклип шунингдек умидли ва истеъдодли ёш ҳонанда Шоҳруҳ Мирзонинг ижодига ҳам тингловчилар томонидан алоҳида эътибор бўлади. Умид қиламизки мазкур ижод маҳсули муҳлислар томонидан муносиб баҳоланади. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol